Хуш Келибсиз, "Mehmon"RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мини-чат
Наш опрос
Saytimiz Sizga Yoqdimi?
Всего ответов: 531
Главная » 2013 » Aprel » 24 » Mts bankrot deb e'lon qilindi

Mts bankrot deb e'lon qilindi


Mts bankrot deb e'lon qilindi

Тошкент шаҳар хўжалик суди Россияга қарашли МТС ширкатининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси "Ўздунробита” уяли алоқа операторини банкрот деб тан олди. "Ўздунробита” кредиторларининг ширкатни банкрот деб эълон қилиш ва уни тугатиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги аризаси қондирилганини Тошкент шаҳар хўжалик судидаги манба тасдиқлади. РИА Новости агентлиги ҳам ўз манбасининг "Бугун қайта ўтказилган маҳкамада суд алоқа операторини банкрот деб эълон қилиш ва ширкатни тарқатиб юбориш бўйича бир йиллик жараённи бошлаш ҳақидаги кредиторлар аризасини қондирди”, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда. 2013 йил 18 январ куни Тошкент шаҳар хўжалик суди молиявий мажбуриятларини бажара олмаган "Ўздунробита”ни банкрот деб эълон қилиш ҳақидаги ширкат кредиторлари аризасини расман қабул қилиб олганидан кейин ширкат устидан назорат ўрнатилган ва вақтинчалик бошқарувчи тайинланган. Ўзбекистоннинг энг йирик мобил ширкати ҳисобланган "Ўздунробита" фаолияти ўтган йилнинг июл ойида ҳукумат томонидан тўхтатиб қўйилган. Ширкатнинг тўрт ходими ҳибсга олиниб, жарима ва аҳлоқ-тузатиш ишларига ҳукм қилинган. Компаниянинг Ўзбекистондаги мулки мусодара қилинган. Ўтган йилнинг август ойида Тошкент шаҳар Хўжалик суди Ўзбекистон Коммуникация ва ахборот технологиялари агентлигининг "Ўздунробита"га берилган лицензияни бекор қилиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирган. Фаолияти тўхтатилгунига қадар "Ўздунробита" Ўзбекистондаги энг йирик мобил алоқа оператори эди. Алоқаси мамлакатнинг 94 фоизини қамраб олувчи оператор 9 миллиондан ортиқ абонентга хизмат кўрсатган. Бу Ўзбекистон мобил алоқа бозорининг 40 фоизидан ортиғидир. "Ўздунробита” фаолияти тўхтатилиши ортидан унинг миллионлаб мижози мамлакатда фаолият юритувчи бошқа ширкатларга ўтиб кетди

Категория: Новости | Просмотров: 1057 | Добавил: Админ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0


Вход на сайт
Пароль
Поиск
Календарь
Янгиликлар
Статистика

Онлайн Умумий: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчи: 0